Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти бош имоми ўз аризасига кўра ишдан олинди
Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилиб, унга “Фахрий имом” мақоми берилди. Вилоятга Наманган шаҳар бош имоми лавозимида ишлаётган Мусохон қори Аббосиддинов янги бош имом-хатиби этиб тайинланди.
7 октябрь куни Наманган вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар раислигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган ҳамда унга “Фахрий имом” мақоми берилди.
Наманган вилояти бош имом-хатиби лавозимига Наманган шаҳар бош имоми ва “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаётган Мусохон қори Аббосиддинов тайинланди.
Мусулмонлар идорасига кўра, Мусохон қори Аббосиддинов Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таҳсил олган. Қуръони каримни тўла ёд олиб, Ҳофизи Қуръон даражасига етган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бир муддат фаолият юритган. 2010 йилдан буён Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026