Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Исроил билан сулҳни муҳокама қилишга тайёр — ОАВ
7 октябр куни ҲАМАС Исроилга бир неча минг ракета отиб, «Ал-Ақсо тўфони» операциясини бошлаган, Исроил бош вазири Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканини маълум қилиб, ҲАМАС ташкилотини йўқ қилишга ваъда берган эди.
Фото: Reuters
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан сулҳ тузишни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Саудиянинг AlHadath телеканали хабар берди.
«Биз [ҲАМАС вакиллари] Исроил билан сулҳни муҳокама қилишга очиқмиз», дейилади Фаластин ҳаракати баёнотида.
Аввалроқ, ҲАМАС гуруҳи Исроилнинг Ғазо секторига огоҳлантиришсиз уюштирган зарбаларига жавобан гаровга олинганларни қатл этишни бошлаш билан таҳдид қилган, Исроил армияси эса гаровга олинганлар хавф остида бўлса ҳам, Ғазо секторидаги ҲАМАС позицияларига зарба беришда давом этишини маълум қилган эди.
7 октябр куни ҲАМАС Исроилга бир неча минг ракета отди ва «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Шу фонда Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир 7 октябр куни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Исроил бош вазири Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканини маълум қилиб, ҲАМАС ташкилотини йўқ қилишга ваъда берган эди.
Мавзуга оид
12:17 / 05.05.2026
Исроилни қоралаган Юлдуз Усмонованинг Ню Йоркдаги концерти бекор қилинди
17:31 / 03.05.2026
“АҚШ-Эрон: Трамп имконият ойнасини очиқ қолдиряпти” — сиёсатшунос
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026