Еврокомиссия Молдованинг ЕИга аъзолик йўлидаги ютуқлари ҳақида маълум қилди
«Молдованинг олға интилиш қатъияти мени ҳайратда қолдирди», деди Урсула фон дер Ляйен Кишинёвга ташрифи чоғида. У Европа Иттифоқига қўшилиш учун «саъй-ҳаракатларни икки баравар ошириш»га чақирди.
12 октябр, пайшанба куни Кишинёвга келган Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Молдованинг Европа интеграцияси жараёнидаги муваффақиятини олқишлади ва мамлакатни бу саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.
«Сиз ажойиб ўзгаришлар кўрсатяпсиз. Молдованинг олға интилиш қатъияти мени ҳайратда қолдирди, - деди у Молдова президенти Майя Санду билан қўшма матбуот анжуманида. - Энди диққатни жамлаш ва барча саъй-ҳаракатларни икки баравар ошириш вақти келди. Сиз буни қила оласиз».
Фон дер Ляйен: Европа Иттифоқининг Молдова билан бирдамлиги қатъийдир
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Еврокомиссия ноябр ойи бошида ЕИ кенгайиши бўйича йиллик ҳисоботини тақдим этади. «Бошқалар қаторида, Молдованинг номзод давлат сифатидаги тараққиёти баҳоланади. Ва бу баҳолаш декабр ойида бўлиб ўтадиган Европа кенгаши саммитидаги ҳал қилувчи муҳокамаларда қўлланади», деди ЕК раҳбари ва «бу мунозаралар Европа Иттифоқи бўлажак аъзоси сифатидаги ролга тўғридан тўғри таъсир қилади».
Шу билан бирга, фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг Молдова билан бирдамлиги мустаҳкам эканлигига ишонтирди. 2021 йил октябр ойидан бери ЕИ Молдовага 1,2 миллиард евро миқдорида «мисли кўрилмаган молиявий ёрдам» тақдим этди, дея эслатди у. Бу йил қўшимча маблағ ажратилади, деб ваъда берди Еврокомиссия раиси.
Мавзуга оид
21:13 / 05.11.2024
Кремл россияпараст номзод мағлубиятидан кейин Молдовадги президентлик сайловларини «адолатсиз» деб атади
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024
ЕИ ва Жанубий Корея мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
08:50 / 04.11.2024