08:51 / 17.10.2023
2332

Бизнес-омбудсман мақомини аниқлаштириш назарда тутилмоқда

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг давлат органи сифатидаги мақомини аниқлаштириш назарда тутилмоқда.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида “Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун 22-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг давлат органи сифатидаги мақомини аниқлаштириш назарда тутилмоқда.

Қонун президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девонининг ҳуқуқий мақомини қонун даражасида мустаҳкамлашга ҳамда унинг давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда қонун лойиҳаси маъқулланди.

Top