Фаластин президенти Маҳмуд Аббос шифохонада ҳалок бўлган қурбонлар хотирасига давлатда уч кунлик мотам эълон қилди.
Ғазо бўлгасини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати ҳужумда Исроилни айблади. Буни рад этган Исроил томони шифохонага Фаластиннинг “Исломий жиҳод” гуруҳи томонидан учирилган ва траекториясидан адашган ракета қулаб тушганини таъкидлади.
Ҳарбий таҳлилчилар ва экспертлар Ғазодаги касалхонага Америкада ишлаб чиқарилган JDAM ракетаси билан зарба берилганини аниқлашган. Бу ҳақда турли давлатлардан ўнлаб йирик экспертлар баёнот берган. Американинг JDAM ракетасининг ўзига хос сифати унинг товуши ҳисобланади. Ракета жуда катта тезликда учгани ва маълум бир шаклга эга бўлгани учун унинг товушини бошқа ракеталардан осонгина фарқлаш мумкин.
Россия ва БАА Ғазодаги шифохонага берилган зарба туфайли 18 октябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни сўрашди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған биринчилардан бўлиб Ғазодаги ҳоспиталга авиазарбани қоралаб чиқди ва жаҳон ҳамжамиятини Фаластин анклавидаги «мисли кўрилмаган шафқатсизлик»ни тўхтатишга чақирди.
İçerisinde kadınların, çocukların, masum sivillerin olduğu bir hastaneyi vurmak, İsrail’in en temel insani değerlerden yoksun saldırılarının son örneğidir.
— Recep Tayyip Erdoğan (@RTErdogan) October 17, 2023
Gazze’de yaşanan ve tarihte benzeri olmayan bu vahşeti durdurmak için tüm insanlığı harekete geçmeye davet ediyorum.
«Аёллар, болалар ва ҳеч нарсада айбсиз бўлган тинч аҳоли вакиллари бўлган касалхонага зарба бериш — бу Исроилнинг элементар инсоний қадриятлардан холи бўлган ҳужумларининг намунасидир.
Мен бутун инсониятни Ғазо секторидаги бу мисли кўрилмаган шафқатсизликни тўхтатишга чақираман», — деб ёзди Эрдўған X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.
Бирин-кетин бошқа давлатларнинг ушбу машъум зарбага нисбатан муносабатлари янграй бошлади.
Пентагон Ғазо секторидаги ҳоспиталга Исроил авиазарбаси тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирдириб, «АҚШ Исроилни «уруш қонунлари»га риоя қилишга чақиради», дея баёнот берди.
















