Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби тасдиқланди.

Унга кўра, академия томонидан тегишли вазирликлар билан биргаликда 2023 йил октябр-2024 йил июн ойларида бошқарув кадрлари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.

Хусусан, қарор билан:

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари;

ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари;

ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари;

туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари грант асосида малака ошириш курсларида иштирок этиши белгиланди.