Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Эндиликда ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни автоматлаштирилган тизимда рўйхатга қўйишда улар «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш учун аризани онлайн юбориши мумкин бўлади.
Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарнома тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки давлат хизматлари маркази орқали юборилади.















