Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропорти эстакадасидаги камералар 1 ноябрдан жарима ёзишни бошлайди
Аэропортдаги йўл ўтказгичига ўрнатилган камералар ЙҲХБ тизимлари билан интеграция қилинди. 1 ноябрдан рухсат этилган вақтдан кўпроқ эстакадада туриб қолган енгил автомобил ва микроавтобус ҳайдовчилари жаримага тортилади.
Аеропорт ҳудудида ўрнатилган қоидаларга риоя этмаганларга жарима солиш бўйича тизим 2023 йилнинг 1 ноябрдан бошлаб автоматик равишда ишлай бошлайди, деб хабар берди «Uzbekistan Airports». Эстакададаги тўхташ вақти рухсат берилган муддатдан ошиб кетганда ёки транспорт воситаси сариқ чизиқда туриб қолганда камералар орқали ҳайдовчиларга жарима ёзилади.
Шу вақтгача юриш қоидаларига риоя қилиш ва йўл ўтказгичда ҳаракатни тартибга солиш аэропорт ходимлари томонидан амалга оширилаётганди.
Таъкидланишича, аэропорт эстакадасида бир вақтнинг ўзида 30 тагача автомобил бўлиши мумкин. Сайёҳлик автобусларини ҳисобга олган ҳолда бу рақам 17 тагача камаяди. Узоқ туришни режалаштираётган ҳайдовчиларга жўнаш терминали олдидаги автомобил турар жойларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент аэропорти йўл ўтказгичи 2021 йил июл ойидан бошлаб йўловчилар ва кузатувчилар кириши учун очилиб, муайян қоидалар ўрнатилган. Аэропорт эстакадасида енгил автомобилларга 5 дақиқагача, туристик автобуслар ва микроавтобусларга 10 дақиқагача тўхтаб туришга рухсат этилган.
Йўл ўтказгичнинг ўнг ва чап қисмларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда ҳам тўхташ тақиқланади.
Мавзуга оид
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
09:05 / 27.03.2026
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
08:45 / 26.02.2026
Мирободда мактаблар олди ва маҳалла кириш-чиқишларига камералар ўрнатилмоқда
10:22 / 28.10.2025