Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруши 16 кундирки давом этмоқда. 19 октябр куни Исроил мудофаа армияси Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига зарба берди. Исроил ҳарбийлари бу сафарги эскалация вақтида Ғарбий соҳил бўйлаб зарбалар бериш учун авиация қўлламаётганди. Шу куни бу ерда фаластинликлар ва террорчиликда гумонланувчиларни аниқлаш мақсадида рейд бошлаган Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув рўй берди. Фаластин маъмурияти тасдиқлашича, тўқнашув оқибатида олти нафар фаластинлик ҳалок бўлган, исроиллик ҳарбийларнинг йўқотишлари ҳақида маълумот йўқ. Исроил 80 нафар гумонланувчи қўлга олингани, улар орасида ҲАМАСнинг 63 нафар аъзоси борлиги айтилган. 

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили

Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳрида ёпиқ турган дўконлар, 18 октябр. Шу куни Ғазодаги шифохонага зарба берилганига қарши иш ташлаш бўлиб ўтганди, бу зарба учун ҲАМАС Исроилни айблаган, Исроил томони буни рад этиб, шифохона ҳовлисига «Ислом жиҳоди» гуруҳининг ҳавода портлаб кетган ракетаси парчалари тушганини билдирган.
Mamoun Wazwaz / apaimages / Scanpix / LETA
Россия ва Фаластин байроқларини кўтарган кишилар Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳри кўчаларида. Улар Ғазо секторидаги фаластинликлар билан бирдамлик акциясини ўтказишди.
Raneen Sawafta / Reuters / Scanpix / LETA
Тулкарм шаҳридаги Нур-Шамс қочқинлар лагери устидаги тутун. 19 октябр куни Исроил кучлари лагерга кирганидан кейин ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашувлар бошланган
Majdi Mohammed / AP / Scanpix / LETA
Нур-Шамс қочқинлар лагеридаги Исроил ҳарбий машиналари, 19 октябр
Majdi Mohammed / AP / Scanpix / LETA
Нур-Шамс қочқинлар лагерида рейд уюштирган исроиллик ҳарбийлар
Majdi Mohammed / AP / Scanpix / LETA