Тошкент Кимё халқаро университети очилганига 5 йил тўлиши муносабати билан ўзининг «Kimyo University Hospital» клиникасини ишга туширди.
14 октябр куни Тошкент Кимё халқаро университети фаолиятининг 5 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда университет қошида тўлиши иш бошлаган «Kimyo University Hospital» клиникасининг расман очилиши эълон қилинди.
«Kimyo University Hospital» клиникаси катталар ва болалар учун тиббиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича диагностика, амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Бу ерда 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, стационар шароитида даволаниш учун 120 та ўрин ташкил этилди.


Яна бир эътиборли томони, ушбу тиббиёт муассасаси нафақат аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, балки тегишли соҳалар бўйича шифокорларнинг малакасини ошириш борасида ҳам ўзига хос марказ вазифасини ўтайди. Бу ерда АҚШ, Жанубий Корея, Туркия ва Хитойдан келган малакали мутахассислар иштирокида маҳаллий шифокорлар учун тиббиёт ютуқлари ва илм-фан янгиликлари юзасидан узлуксиз маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ташкил этилади.
Шу тариқа бу муассаса замонавий клиника, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланди.


Клиникада қуйидаги йўналишлар бўйича шифокорлар фаолият юритади: кардиология, неврология, терапия, эндокринология, гастроэнтерология, ревматология, урология, гинекология, дерматология, жарроҳлик, оториноларингология (ЛОР), пластик жарроҳлик, қон томир жарроҳлик, офталмология, ортопедия, травматология, аллергология, пулмонология, педиатрия, болалар неврологияси, реабилитация, физиотерапия. Барча шифокорлар юқори тоифага эга ва тиббиёт фанлари номзодлари.
Клиникада Philips, Olympus, Fuji Healthcare ва бошқа кўплаб компанияларнинг тиббий жиҳозлари билан жиҳозланган.



















