Туркиянинг Sunexpress авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.

Шаҳарлар ўртасида парвозлар 2023 йилнинг 12 ноябрида бошланиши режалаштирилган. 

Парвозлар ҳафтасига уч марта - душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда Boeing 737 типидаги самолётларда амалга оширилади.

Sunexpress авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган бўлиб, Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер асосида йўловчи рейсларини амалга оширади.