Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг тематик офиси очилди
Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида UNWTO билан ҳамкорликда Тематик офиснинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фото: Uzbektourism
Uzbektourism портали маълумотига кўра, тематик офис UNWTO ҳамкорлигида «Ипак йўли» халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. У Ипак йўлида туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган туризм соҳасидаги ташкилотлар ва экспертлар фаолиятини келгусида баҳолаш ва тавсиялар бериш учун мувофиқлаштиришга мўлжалланган.
Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилоти ваколатхонаси очилиши мамлакатнинг «Ипак йўли» мамлакатлари орасида сайёҳлик бозорида етакчи ўринни эгаллаши ва соҳани инновацион ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни жалб этиши учун замин яратади.
Мавзуга оид
11:56 / 25.04.2026
Саида Мирзиёева: “Ҳаққоний ҳолатни ҳисоботларда эмас, ўз кўзим билан кўриш учун тез-тез келиб тураман”
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
22:05 / 23.04.2026
500 йил одамлардан яширилган шаҳар ва Буюк девор сирлари – Чин юртига сафар
13:21 / 21.04.2026