Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган акция ўтказилди
«Исмларнинг қайтиши» акцияси 21 та шаҳарда ўтказилди. Иштирокчилар сиёсий қатағон қурбонларининг исмларини ўқиб берди. Европа Иттифоқи Россиядаги фаолларнинг тарихни қайта ёзишга йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Россияда 29 октябр, якшанба куни СССРдаги сиёсий қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган «Исмларнинг қайтиши» тадбири бўлиб ўтди. Фаоллар қурбонларнинг исмларини ўқиб берди. «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ҳаракати ва «Медуза» нашри хабарига кўра, тадбир Россиянинг 21 шаҳрида бўлиб ўтди.
Москвада акция тақиқланди, полиция Лубянка майдонини ва Соловецкий тошига ўтишни тўсиб қўйди. Тўсиқдан ўтишга уч ёки тўрт кишига рухсат берилди. Соловецкий тошига гул қўйиш учун келганлар орасида «Мемориал» ҳамраиси Олег Орлов ва жамият бошқаруви раиси Ян Рачинский, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар дипломатлари бор эди.
«Исмларнинг қайтиши» тадбири бўйича узоқ йиллик анъана
2007 йилдан бери ҳар йили 29 октябр куни Соловецкий тошида одамлар кун бўйи навбатма-навбат совет тузуми сиёсий қатағон қурбонларининг исмларини ўқиб беради. 2020 йилдан бошлаб расмийлар коронавирус пандемияси баҳонасида «Исмларнинг қайтиши»га рухсат беришни рад эта бошлади.
Бу йил Москва мэрияси коронавирус чекловлари сабаб, «Мемориал»га тадбир ўтказишни яна тақиқлади.
Жозеп Боррелнинг баёноти
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел ўз баёнотида Россиядаги сиёсий қатағон қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди ҳамда «қурбонлар хотирасини сақлаб қолиш ва уларни манипуляция қилиш ва ўчиришга уринишларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни давом эттираётганларнинг хизматларини» юқори баҳолади.
«Ўтган йиллар давомида биз инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматсизликнинг гувоҳи бўлдик. «Мемориал» каби ташкилотларнинг тақиқланиши Россия ва Европанинг қолган қисми учун тузатиб бўлмас йўқотиш бўлди», - деди Боррел.
Мухолифат, фаоллар, мустақил оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва танқидий овозларга нисбатан кучайиб бораётган репрессияларни танқид қилган Боррел барча сиёсий маҳбусларни, жумладан Юрий Дмитриев, Владимир Кара-Мурза, Иля Яшин, Алексей Горинов, Иван Сафронов ва Алексей Навалнийни зудлик билан озод қилишга чақирди.
Мавзуга оид
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025