Ўзбекистон | 08:11 / 01.11.2023
3698
1 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари ягона реестри шакллантирилди

Ягона реестрга мувофиқ, давлат хизматларининг умумий сони 886 тани ташкил этади.

Фото: Kun.uz

Адлия вазирининг «Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Ягона реестрга мувофиқ, давлат хизматларининг умумий сони 886 тани ташкил этади ва улар 96 та субъект томонидан амалга оширилади. Улардан 400 тага яқини бепул.

Хизмат кўрсатиш шакли бўйича:

300 дан зиёди – фақатгина электрон тарзда;
278 таси  - анъанавий шаклда;
қолганлари – икки хил шаклда кўрсатилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2023 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид