Ўзбекистон | 07:13 / 03.11.2023
18321
3 дақиқада ўқилади

Тошкент ва вилоят марказларида айрим транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

"Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг қуйидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланувида бўлган бензин, дизел ва газ двигателлари билан жиҳозланган М ва N тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативлар (транспорт воситалари ташламаларининг нормативлари)га мослигини назорат қилиш тизимини жорий этиш;
  • атмосфера ҳавосига зарарли таъсири транспорт воситалари ташламаларининг нормативларидан юқори бўлган транспорт воситаларига нисбатан компенсация тўловларини ва (ёки) улардан фойдаланишни чеклаш чораларини татбиқ этиш;
  • транспорт воситалари ташламаларининг нормативларга мослигини назорат қилиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш;
  • ҳудудларда “Эко пост”ларни ташкил этиш учун хусусий инвестиция маблағларини жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш;
  • газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган М ва N тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларини фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида "вақтинча олиб кириш» ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлаштириш уларнинг заҳарлилик даражаси Евро-4 ва ундан юқори ёхуд Евро-4да келтирилган экологик талаблардан паст бўлмаган ўхшаш экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартибида амалга оширилиши.

Белгилаб қўйилишича:

а) транспорт воситалари ташламаларининг нормативларга мослигини назорат қилиш лаборатория синовларини ўтказиш орқали қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • 2024 йил 1 июлдан бошлаб – барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилотлар фойдаланувида бўлган транспорт воситалари учун мажбурий тартибда;
  • 2025 йил 1 январдан бошлаб – барча бошқа юридик шахслар фойдаланувида бўлган транспорт воситалари учун ихтиёрий тартибда;
  • 2025 йил 1 июлдан бошлаб – барча жисмоний шахслар фойдаланувида бўлган транспорт воситалари учун ихтиёрий тартибда;
  • б) атмосфера ҳавосига зарарли таъсири транспорт воситалари ташламаларининг нормативларидан юқори бўлган транспорт воситалари бўйича:юридик шахсларга – компенсация тўловларини татбиқ этиш ва 2025 йил 1 сентябрдан ташламаларининг нормативларга мослиги тасдиқланмаган транспорт воситаларидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказлари ҳудудида фойдаланишни ман этиш;
  • жисмоний шахсларга – 2025 йил 1 сентябрдан ташламаларининг нормативларга мослиги тасдиқланмаган транспорт воситаларидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказлари ҳудудида фойдаланишни тақиқлаш чоралари қўлланади;
  • в) транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнларида транспорт воситалари ташламаларининг нормативларга мувофиқлигини баҳолаш талаб этилмайди.

Мавзуга оид