Ўз одатларингизни ўзгартирмаган ҳолда хайрли ишда ҳисса қўшишингиз мумкин. Бунинг учун ҳафтанинг жума кунида такси чақириш кифоя. Акция Yandex Go’нинг барча тарифларида ва ҳудудларида йўлга қўйилган хизматларда амал қилади.
Қанча кўп саёҳат бўлса, шунча кўп хайрия қиласиз – яқинларингизга ҳам такси чиқариб, кўпроқ саховат қилинг. Ҳар 10 км масофа учун кўрсатилган хизматдан 50 сўм Ўзбекистондаги хайрия ташкилотларига ўтказилади.
Тўпланган маблағлар дастур ҳамкорлари: “Sharoit Plus”, “Kapalak Bolalar”, “Ezgu Amal”, ONA хайрия ташкилотларига тақсимланади.
Акция бутун ой давомида амал қилади. Унинг натижалари 28-ноябрь куни “Сахий cешанба” кунида сарҳисоб қилинади. Шу куни дунёнинг барча мамлакатларида одамлар кимга ва қандай ёрдам беришлари мумкинлигини айтишади, нотижорат ташкилотлар ва корхоналар эса хайрия тадбирларини ўтказиш учун бирлашишади.

Тошкент шаҳар “Sharoit Plus” ногиронлар жамоат бирлашмаси раиси Муҳаббат Раҳимова ушбу лойиҳанинг самараси ҳақида гапирди:
“Yandex Go 2022-йилнинг октябрь ойидан бошлаб ташкилотимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ходимларимиз ва ижтимоий хизматларимиз фойдаланувчилари учун саёҳат промо-кодларини тақдим этиб келмоқда. Такси хизматининг бундай ёрдами ногиронларнинг таълим, меҳнат ва имкониятларни кенгайтиришга кўмаклашиш бўйича фаолиятимизни самарали ташкил этишга ёрдам бермоқда. “Сахий ноябрь” каби акциялар жамиятимизда ногиронлар инклюзивияси тўғрисида хабардорликни оширишда муҳим ўрин тутади ва Ўзбекистонда барча учун тўсиқсиз ва инклюзив жамият яратиш бўйича ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиришда кўмаклашади”, — деди у.

– Жамғармамиз Ўзбекистонда буллёз эпидермолиз ва ихтиоз касалликлари ташхиси қўйилган болаларга ёрдам беради. “Сахий ноябрь” акциясида иштирок этиш – бу бизнинг фаолиятимиз ҳақида кўпроқ одамларга маълумот бериш ва кўпроқ ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш учун қўшимча маблағ олиш имкониятидир. Биз Yandex Go компаниясига ушбу ажойиб ташаббуснинг бир қисми бўлиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдирамиз, бу ҳар бир саховатли инсонларга буллёз эпидермолиз билан касалланган болалар ва уларнинг оилалари учун имкон қадар яхши шароит яратишга ҳисса қўшиш имконини беради, - дея миннатдорчилик билдиради дерматолог ва “Kapalak Bolalar” хайрия ташкилоти вакили Мадамин Холдорбеков.




















