Жаҳон | 11:38 / 06.11.2023
37778
2 дақиқада ўқилади

«Жасур фаластинлик қиз» сифатида танилган Аҳид Тамимий Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинди

«Жасур фаластинлик қиз» сифатида танилган Аҳид Тамимий 2017 йилда Исроил ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган ва 8 ой қамоқда ўтирган.

Фото: Anadolu Agency

Исроил аскарлари ишғол остидаги Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳда «жасур фаластинлик қиз» Аҳид Тамимийни қўлга олди.

Қизнинг онаси Нариман Тамимийнинг «Анадолу» нашрига айтишича, исроиллик кучлар Наби Солиҳ ҳудудидаги уйларига рейд уюштирган пайтда қизини қўлга олган.

Бундан ташқари, аёлнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари уларнинг телефонларини мусодара қилган.

23 ёшли қизнинг отаси ҳам бир неча кун олдин Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган эди.

«Жасур фаластинлик қиз» сифатида танилган Аҳид Тамимий 2017 йилда Исроил кучлари томонидан ҳибсга олинган ва 8 ой қамоқда ўтирган эди.

Қиз Исроил аскарлари томонидан уч марта яраланган ва жасорати учун «Ҳанзала» мукофотини олган.

Аҳид Тамимийнинг «Анадолу» томонидан олинган суратлари бутун дунё бўйлаб оммалашган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған озодликка чиққанидан кейин «жасур фаластинлик қиз» билан телефон орқали суҳбатлашган ва уни Фаластин халқи томонидаги қатъий кураши учун табриклаган.

Мавзуга оид