Бу ўзи қандай саммит?

COP конференцияси (Conference of the Parties) "Томонлар конференцияси" деган маъно англатади. Давлатлар 1992 йилда ўзлари имзолаган БМТ иқлим келишувининг томонлари ҳисобланади.

COP саммити БМТ томонидан ўтказиб келинади. Бу сафаргиси ҳисоб бўйича 28-саммит. Ўтган йилги COP27 саммити Миср давлатида ўтказилган, унда дунё давлатлари қатнашиб, иқлим муаммоларини муҳокама қилишган.

Бу галги саммит нега айнан Дубайда ўтяпти?

COP28 саммити 30 ноябрдан 12 декабргача Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Бирлашган Араб Амирлиги нефт қазиб олувчи топ-10 давлатдан бири ҳисобланади. Мамлакат COP28 музокаралари президенти этиб давлатга тегишли нефт компаниясининг ижрочи директори Султон ал-Жабрни тайинлади.

– Султон ал-Жабр

Нефт худди газ ва кўмир каби иқлим ўзгаришларига асосий таъсир омилларидан бири ҳисобланади. Улар ёқилганда атмосферага карбонад ангидрид кўтарилиб, сайёрани иситувчи иссиқхона газлари пайдо бўлади.

Бироқ Ал-Жабр раҳбарлик қилаётган нефт компанияси ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режа қилган. Унинг музокараларга раҳбарлик қилиши "саратон касаллигини даволашга бағишланган конференцияга раҳбарликни сигарет ишлаб чиқарувчи компания директорига топшириб қўйишдек гап" деб қиёсланмоқда.

Бу конференция нима учун муҳим?

COP28 конференцияси ҳавонинг ўртача ҳарорати саноатлаштиришдан олдинги даврдагидан 1,5 даражадан ортиқ исиб кетмаслиги ҳақидаги узоқ муддатли мақсадни "тирик" ушлаб туриш учун муҳим. Бунга 2015 йилда 200 та давлат Парижда келишиб олган.