Ўзбекистон | 11:59 / 07.11.2023
6236
1 дақиқада ўқилади

Олмалиқ кон-металлургия комбинати илк бор нанотехнологиялар бўйича патент олди

Қаттиқ қотишмаларга қўшиш учун волфрам нанокукунини олиш усулига тақдим этилган патент 100 фоиз Олмалиқ кон-металлургия комбинатига тегишли.

Фото: ОКМК

Олмалиқ кон-металлургия комбинати олимлари ва мутахассисларининг навбатдаги кашфиётига ихтиро патенти берилди. 

ОКМК ахборот хизмати хабарига кўра, қаттиқ қотишмаларга қўшиш учун волфрам нанокукунини олиш усулига тақдим этилган ушбу патент 100 фоиз Олмалиқ кон-металлургия комбинатига тегишли.

Ушбу усул кукун металлургиясида, нанокукунларни олиш ва қўллашда фойдаланилади. Мазкур усул орқали қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш жараёнида қотишманинг мустаҳкамлиги 16 фоизга оширилади. Қаттиқ қотишмаларда энг оғир ҳолатдаги параметр бу - мустаҳкамлик бўлиб, янги ихтиро юклама (босим остида) қотишма синиб кетмаслигининг олдини олади. 

Нанокукунлар қотишма ишлаб чиқаришда рекристаллизация жараёнида фаол қатнашиб, зич материалларни ишлаб чиқаришда қўлланади.

Ҳозирда ушбу ихтиро ОКМКнинг Чирчиқ шаҳридаги таркибий бўлинмасида қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқаришда қўлланмоқда.

ОКМК матбуот хизмати

Мавзуга оид