Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг «20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тузатишлар камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорликка янада кенг жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан киритилмоқда.

Хусусан, ҳужжатга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосарларига «20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик шартномасини тузиш ҳуқуқини бериш (амалдаги таҳририда – ҳуқуқ фақат вазирларга берилади).

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.11.2023 йилдан кучга кирди.