Тошкент шаҳрида иситиш тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари давом эттирилиши, шунингдек, янги шикастланишлар аниқлангани сабабли бугун, 11 ноябр куни қатор манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Юнусобод тумани: 4, 7, 8 ва 9-мавзелар, Эргашев кўчаси (1, 2, 3, 4-уйлар), Гидрометеорология маркази, Мудофаачилар кўчаси (55, 72-уйлар), Ниёзбек йўли 6, Ц-2 (қисман), Осиё кўчаси.
Мирзо Улуғбек тумани: Ц-1 (21, 23, 24-уйлар), Ҳамид Олимжон майдони (1, 2, 3, 4, 5, 7-уйлар), Мустақиллик кўчаси (22, 42-уйлар).
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг (тахминан 11 ноябр ярим тунгача) тикланади.
















