Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways Дубайда: Ўзбекистонда туризм истиқболларини ривожлантириш бўйича учрашув
Asialuxe Travel туроператори ва Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси 14 ноябрь куни Дубай шаҳрида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган бизнес тадбир ўтказди. “Хива” ресторанида бўлиб ўтган тадбир сайёҳлик агентликлари, туроператорлар, туризм ва меҳмонхона хўжалиги вакиллари учун Ўзбекистон туризм салоҳияти ва жозибадорлиги билан яқиндан танишиш учун ноёб имконият яратди. Тақдимотда бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Акқулов ва Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули Алишер Саломовлар иштирок этишди.


Тадбир давомида Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways сайёҳлик йўналишлари тақдимотлари, кенг кўламли сайёҳлик йўналишлари ва Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш имкониятлари тақдим этилди. Таклиф этилган бизнес ҳамкорларга миллий туроператор ва миллий авиакомпания билан бизнес алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш учун фойдали имкониятлар таклиф қилинди. Asialuxe Travel компанияси таклиф этаётган янги саёҳат пакетлари ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг жозибадор таклифлари эълон қилинди.



Тақдимотлар муаллифлари Ўзбекистондаги туристлар учун инфратузилма ва хизматларни кўриб чиқдилар, кўп йиллик тажриба ва Ўзбекистонга муваффақиятли саёҳатлар тарихи ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда республикамизнинг энг қадимий ва ноёб шаҳарларига тайёр турпакетларни таклиф қилишди.

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули Алишер Саломов “Kun.uz” мухбири билан суҳбатда “Asialuxe Travel” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида ўтказилаётган бундай тадбирлар мамлакатимизнинг сайёҳлик маскани сифатида кенг оммалашишига, сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилишини таъкидлади. Сайёҳликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва чора-тадбирлар туфайли бугунги кунда Дубайга парвозлар сони 5 тадан 40 тагача кескин кўпайди.

Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари паспортларини консулликдан олиш имкониятига эга бўлдилар, БАА резидентлари эса Ўзбекистонга 30 кун муддатга визасиз ташриф буюришлари мумкин.
Asialuxe Travel компанияси бош директори Фаррух Қаюмов мамлакатимизда туризм ривожланишининг ижобий динамикасини қайд этиб, сайёҳларни жалб этиш энг ишончли сармоя, туроператорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш эса нафақат бюджетни, балки бутун туризм тармоғини тўлдириш гарови эканини таъкидлади.


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Форс кўрфази мамлакатлари бўйича минтақавий менежери Мақсад Икромов туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш чораси сифатида авиайўловчилар учун ҳамёнбоп ягона тариф жорий этилганини таъкидлади.
Ҳамкорлик асосида тайёрланди.
Мавзуга оид
14:59 / 16.06.2026
Американинг Expedia Group компанияси ва Asialuxe Travel ЖЧ-2026 давомида Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари учун меҳмонхоналарни брон қилишни йўлга қўйди
14:59 / 06.06.2026
Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди
17:00 / 14.05.2026
Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналарига қандай тезроқ ва арзонроқ бориш мумкин: Asialuxe Travel Аланя (GZP) орқали қулай йўналиш очмоқда
19:00 / 08.05.2026