Сурхондарё вилоятидаги 5 та кон захиралари ўзлаштирилади
Президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун, Сариосиё ва Шеробод туманларидаги конларда қўрғошин, рух, олтин, кўмир ва калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, тоғли ҳудудларда геология-қидирув ишлари кенгайтирилади.
17 ноябр куни Шавкат Мирзиёев Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда қазилма бойликларини ўзлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
Унга кўра:
- Сариосиёдаги «Чинорсой» полиметалл конида қўрғошин, рух ва олтин;
- «Хўжа-осмин» кони (у ҳам Сариосиёда)да оқ мармар;
- Бойсун ва Сариосиёда кўмир;
- Шерободдаги «Хўжаи-кон» конида калий ўғити захиралари ўзлаштирилади.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги олдига вилоятнинг тоғли ҳудудларида геология-қидирув ишларини кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, вилоят, туман ҳокимларига келгуси йили вилоятда 1,5 млрд доллар инвестиция олиб келиш, саноатда 12 трлн сўм маҳсулот ишлаб чиқариш вазифаси белгиланди.
Бундан ташқари, 500 млн долларлик экспортни амалга ошириб, 100 млн доллар импортни қисқартириш топширилди. Камида 500 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш, 400 минг аҳолини банд қилиш кераклиги айтилди.
«Энг асосий масала — инвестиция ва саноат. Бунда энг катта захира мавжуд конларни ишга солишдир», — деди президент.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп қоп-қоп ваъдалар билан Оқ уйга қайтди. Таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 19:02
-
Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари
Жамият | 19:00
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
Мавзуга оид
08:41 / 11.01.2025
“Мурунтов” олтин конини ўзлаштириш лойиҳасининг навбатдаги босқичи амалга оширилади
07:37 / 24.12.2024
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
19:59 / 17.12.2024