БМТ суди Бокуни Қорабоғдан чиқиб кетганларнинг қайтишига рухсат беришга чақирди
Озарбойжон Тоғли Қорабоғга қайтишни хоҳловчиларнинг қайтишини, минтақани тарк этмоқчи бўлганларнинг чиқишини таъминлаши керак. Боку аҳолини ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот тақдим этишга мажбур экани айтилди.
Озарбойжон сентябр ойида можаро авж олган пайтда минтақани тарк этган Тоғли Қорабоғ аҳолисига ўз уйига қайтиш имкониятини таъминлаши керак. БМТ Халқаро суди бу қарорни 17 ноябр, жума куни қабул қилди. Боку Тоғли Қорабоғни тарк этган ва қайтишни хоҳловчиларнинг «хавфсиз, тўсиқсиз ва тез» қайтишини, шунингдек, минтақада қолган ва уни тарк этишни истаётганларнинг чиқиб кетишини таъминлаши керак, дейилади суд қарорида.
Бундан ташқари, Озарбойжон минтақада қолган одамлар зўравонлик ёки қўрқитишга дучор бўлмаслигини таъминлаши керак, дея таъкидлади жаҳон ташкилоти суди. Боку саккиз ҳафта ичида аҳолини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Қорабоғдан арманларнинг чиқиб кетиши
Халқаро ҳуқуққа кўра, ҳудудида Тоғли Қорабоғ жойлашган Озарбойжон 19 сентябр куни минтақада ҳарбий амалиёт бошлади. Орадан бир кун ўтиб, ўзини «Тоғли Қорабоғ Республикаси» деб эълон қилган ҳукумат қаршилик кўрсатишни тўхтатаётганини эълон қилди.
Шу фонда Тоғли Қорабоғдан арманларнинг Арманистонга оммавий чиқиб кетиши бошланди. Икки ҳафта ичида деярли бутун арман аҳолиси минтақани тарк этди - 100 мингдан ортиқ киши. 5 октябр куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбойжон ҳудудини, жумладан Тоғли Қорабоғни тан олиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.
Мавзуга оид
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
20:10 / 12.11.2024
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024