"1 йил давомида тадбиркорлар томонидан 55 мингдан ортиқ бизнес учун бинолар қурилди. Яъни, тадбиркорлар келажакка ишониб, кўчмас мулкка инвестицияларни кўпайтирмоқда. Мана, атрофимизда ҳам кўринглар, қандай-қандай баланд бинолар қад ростлади. Мурад билдингс раҳбари ўтирибди. Менга у қураётган бинонинг тепасидан Тошкент вилояти, Жиззах ҳам кўринади дейишяпти", — деди Президент.
Тадбиркор Мурод Назаров давлат раҳбарига жавобан, “Тошкент сити” ҳудудида қурилаётган бинонинг юқори қаватидан Қозоғистон чегарасигача кўринаётгани, бино баҳор фаслига қуриб битказилишини маълум қилди.















