Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада даҳшатли авария: 2 аёл вафот этди, 4 нафар йўловчи касалхонада
21 ноябрь куни эрталаб Учкўприк туманида "Isuzi" светофорда тўхтаб турган Дамас билан тўқнашди. Натижада йўловчилар: 2 нафар аёл воқеа жойида вафот этди, яна 2 нафар вояга етмаган қизлар, 1 нафар аёл ва ҳайдовчи, жами 4 киши жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
21 ноябрь куни эрталаб 8:20 ларда Учкўприк тумани, Меҳнатобод МФЙ ҳудудида 23 ёшли ҳайдовчи Ш.Э “Isuzi” русумли автомобилида оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган Дамас билан тўқнашди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Kun.uz'га маълум қилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” автомашинаси йўловчилари 1987 й.т. М.Д ва 1988 й.т. Г.Қ. (аёл)лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этан.
Шунингдек, ҳодиса оқибатида яна 2 нафар вояга етмаган қизлар, 1 нафар аёл ва ҳайдовчи, жами 4 нафар шахслар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Ижтимоий тармоқларда вафот этганлар сони кўпроқ бўлгани ва болалар ҳам вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Фарғона вилояти ИИБ матбуот котиби ЙТҲда болалар вафот этганини рад қилди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026