ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар беришича, 23 ноябр куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 4 марта ер қимирлагани қайд этилган

Туманда соат 04:28 да 3,4 магнитудали, соат 14:08 3,5 магнитудали, соат 14:36 да 3,9 магнитудали ва соат 16:28 да 3,3 магнитудали зилзила қайд этилган.

Сўнгги зилзила Самарқанд вилояти Нарпай туманида соат 22:38 да қайд этилди. 

Зилзила эпицентри Нарпай туманида бўлиб, магнитудаси 2,9 ни ташкил қилган.