ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 24 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 16:38 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,56 градус шимолий кенглик; 67,87 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 428 км жануби-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Жарқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
Бундан олдин Ўзбекистонда бир кунда беш марта ер қимирлагани хабар қилинганди.
23 ноябр куни Сурхондарё вилоятида 4 марта ва Самарқанд вилоятида бир марта зилзила кузатилди.









