Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Корея – Марказий Осиё» форматида таҳлил марказлари форуми ташкил этилади
Сеул шаҳрида экспертлар «Корея Республикаси – Марказий Осиё» форматида Таҳлил марказлари форумини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.
Сеул шаҳрида «Корея Республикаси – Марказий Осиё» форматида таҳлил марказларининг давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Тадбир «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми котибияти томонидан ташкил этилди. Унда Марказий Осиё халқаро институти директори вазифасини бажарувчи Фанил Қодиров ва Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси дипломатлари иштирок эти.
1991 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик натижаларини, шунингдек, ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилишга қаратилган муҳокамаларда олтита муассаса вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар даражасини қўшма сиёсий стратегияларни ва истиқболли ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш орқали янада оширишда илмий-тадқиқот институтларининг ўрни ниҳоятда муҳим эканлиги таъкидланди.
Иштирокчилар Корея Республикаси ва Марказий Осиё таҳлил марказлари ва экспертлари ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этди.
Учрашув якунида «Корея Республикаси – Марказий Осиё» таҳлил марказлари форумини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
2022 йил октябр ойида Пусан шаҳрида бўлиб ўтган «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 15-ҳамкорлик форумида Ўзбекистон томони Жанубий Корея ва Марказий Осиё таҳлил марказлари ҳамда экспертлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган давра суҳбатини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди.
Мавзуга оид
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026