24 ноябр тонгида Исроил мудофаа армияси ва фаластинликларнинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида Ғазо секторида тўрт кунга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни кўзда тутувчи сулҳ амалга кирди. Кун охирида Қизил хоч воситачилигида секторда гаровда ушлаб турилганларнинг 13 нафари қайтарилди. Бунга жавобан Исроил қамоқхонадан 39 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юборди. Бундан ташқари, алоҳида келишувга кўра ҲАМАС Таиланднинг 12 фуқаросини ҳам озодликка чиқарган.

25 ноябр куни кечқурун ҲАМАС яна 13 нафар исроиллик маҳбусни ҳамда Таиланднинг тўрт нафар фуқаросини Қизил хоч жамиятига топширди. Ўз навбатида, Исроил 39 нафар маҳбусни қўйиб юборди, улар орасида аёллар ва вояга етмаганлар ҳам бор. Ушбу гуруҳ ҳам Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига етиб борган.

ҲАМАС тўрт кун ичида жами 50 нафар исроиллик аёллар ва болаларни қайтариши, Исроил ҳукумати эса қамоқхоналардаги 150 нафар фаластинлик маҳбусларни қўйиб юбориши керак.

Воситачилар сулҳ узайтирилиши ва гаровдагилар ва маҳбусларни алмашиш давом этишига умид билдирмоқда. 

Шунингдек, сектор ҳудудига ҳар куни инсонпарварлик ёрдами ортилган 200 та фура кирмоқда. ЦАҲАЛ сектор жанубига эвакуация қилинган фаластинликларни гуманитар пауза вақтинча экани ҳамда Ғазодаги ҲАМАС аъзолари яширинган жойлар ҳарбий ҳаракатлар ҳудуди бўлиб қолаётганидан огоҳлантирган. Тинч аҳоли вакилларидан сектор шимолига қайтмаслик сўралган. Қуйида Ғазо секторида вақтинча сулҳ вақтида нималар бўлаётгани акс этган суратлар.

Исроил ҳарбий техникалари колоннаси Ғазо секторини тарк этмоқда, 2023 йил 24 ноябр
Tsafrir Abayov / AP / Scanpix / LETA
ЦАҲАЛ ҳарбий хизматчилари Ғазо сектори билан чегарада, 2023 йил 24 ноябр
Amir Levy / Getty Images
Сектордаги асосий трасса Салоҳ ад-Дин бўйлаб Ғазо шимолига кетаётган фаластинликлар. Йўлда Исроил танкларидан блокпост ўрнатилган. 2023 йил 24 ноябр
Mohammed Dahman / AP / Scanpix / LETA