Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Электр таъминоти Каспий - Қора денгиз - Европа йўналиши бўйлаб амалга оширилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёдан Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» энергетика йўлагига қўшилишдан манфаатдор, деб хабар қилди Озарбойжон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
22 ноябр куни Озарбойжон Энергетика вазирлиги раҳбари Парвиз Шаҳбозов ва Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто Европа давлатларига электр энергияси экспорти масаласини муҳокама қилди.
Хусусан, Каспий-Қора денгиз-Европа энергия коридори бўйлаб электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган.
Томонлар, шунингдек, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик Озарбойжон ва Европа Иттифоқи ўртасида Венгрия орқали ўтадиган кўприк яратишини таъкидлади.
14 ноябр куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон вакиллари Бокуда экологик тоза электр энергиясини мамлакатлар ҳудудлари орқали учинчи давлат истеъмолчиларига ўтказиш лойиҳасини муҳокама қилди. Иштирокчилар Марказий Осиёдан Европага электр энергиясини экспорт қилишга келишиб олди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024