Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Авдийивкада рекорд даражадаги йўқотишларга учради
Британия разведкаси маълумотларига кўра, ноябр ойида Авдийивкага қилинган ҳужум бутун уруш давомида Россия учун энг катта йўқотишларга олиб келди.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 27 ноябр, душанба куни ўзининг кундалик ҳисоботида сўнгги бир ярим ой ичида Россия қўшинлари бутун уруш давомида энг кўп талафот кўрган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Британия маҳкамаси Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига асосланиб шундай хулосага келди. 2023 йил ноябр ойида Украина қўмондонлиги маълумотларига кўра, Россиянинг йўқотишлари кунига ўртача 931 кишини ташкил этди.
Россия йўқотишлари Бахмут учун жангларга қараганда кўпроқ
Илгари Россия учун энг ҳалокатли ой 2023 йилнинг марти бўлган, ўшанда Россия кучлари Бахмутдаги жанглар пайтида кунига ўртача 776 кишини йўқотган, дея эслатади ҳисобот муаллифлари.
«Ҳарбий разведка ўлганлар ва ярадорларнинг умумий сонини ҳисобга олган ҳолда методологияни тасдиқлай олмаса-да, бу рақамлар ҳақиқатга тўғри келади. Сўнгги олти ҳафта ичида бутун уруш давомида Россиянинг энг юқори талафот кўрсаткичларидан бири кузатилган бўлиши мумкин. Оғир талафотлар асосан Донбассдаги Авдийивка шаҳрига ҳужум вақтида кузатилган», — дея таъкидлади Британия идораси.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025