Тақдимотда компания блогерларни ўзининг янги Infinix ZERO 30  влогфони билан таништирди. Ўзбекистондаги етакчи видео-блоггерлар смартфоннинг техник ва смарт хусусиятларини текшириб кўришди. Видео ва суратга олишди, crash test ўтказиб телефоннинг мустаҳкамлигини синаб кўришди.

Zero 30 модели 50 мегапиксель имкониятга эга ва видеоларни UltraHD форматида (2K/30FPS) ёзиб олувчи олд камера билан жиҳозланган. Махсус синематик суратга олиш режимлари билан биргаликда ушбу смартфон кенг аудиторияга профессионал влоглар яратиш имконини беради. 2.2 Ггц частотали юқори самарадорликка эга 8 ядроли MediaTek Helio G99 процессори иловалар ўртасида муаммосиз алмашинув ва ресурс талаб қиладиган дастурлар билан ишлашни кафолатлайди.

Юқори самарадорлик ва катта ҳажмли хотира

Катта ҳажмдаги видеоконтентни 2K форматида ёзиб олиш ва уни монтаж қилиш смартфоннинг кучли тизимда ва чексиз хотира майдони билан ишлашини талаб қилади. 16 Гб гача кенгайиши мумкин бўлган 8 Гб оператив хотира, 256 Гб ROM билан бирлаштирилган қурилма бу вазифани ҳар қандай вазиятда осон уддалайди.

Смартфон 5000 мА/соат қувватли аккумулятор ва 45 Вт қувватга эга тез қувватловчи адаптор билан жиҳозланган бўлиб, 30 дақиқада 75 фоизгача қувват олади.

2К 30 FPS – профессионал сифатда суратга олиш

Infinix ZERO 30’нинг 50 мегапикселли олд камераси сониясига 30 кадр тезликда юқори сифатли 2К видео ёзишга қодир. Фойдаланувчилар нафақат ёрқин тафсилотларга эга ҳаяжонли видеоларни яратишлари, балки ўзларини ҳақиқий кинорежиссёр каби ҳис қилиш имконини берувчи бир нечта ноёб видео режимларидан фойдаланишлари мумкин ва фазани аниқлаш автофокуси ҳар бир суратга тушганда аниқ ҳамда сифатли контентни таъминлайди. Иккита чироқли функция кам ёруғлик шароитида ҳам селфи учун бир хил тасвир эффектини беради.