Финландия Россия билан қуруқликдаги чегарасини бутунлай ёпди
Финландия, Ҳелсинкининг фикрича, Москва томонидан уюштирилган ноқонуний муҳожирлар оқими туфайли Россия билан қуруқликдаги чегарасини икки ҳафтага ёпмоқда.
Финландия ноқонуний муҳожирлар оқими туфайли Россия билан қуруқликдаги чегарасини 13 декабрга қадар бутунлай ёпяпти, юк ташиш учун «Вайниккала» темирйўл назорат пункти бундан мустасно, дея маълум қилди Финландия бош вазири Петтери Орпо 28 ноябр, сешанба куни.
Шу тариқа, Россия билан чегарадаги охирги ишлаётган назорат-ўтказиш пункти - «Рая-Йоосеп» икки ҳафтага ёпилади. Қолган назорат пунктлари ноябр ойи давомида ёпилди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, бутун шарқий чегарани ёпиш қарори «Финландия миллий хавфсизлигини Россиянинг гибрид операциясидан ҳимоя қилиш» учун қабул қилинган.
Россия билан чегарадаги тўққизта назорат-ўтказиш пунктидан тўрттаси 18 ноябрга ўтар кечаси – камида 2024 йилнинг 18 февралига қадар ёпилди. 24 ноябр ярим тундан бошлаб Финландия-Россия чегарасида яна учта назорат-ўтказиш пункти ёпилди.
Финландия-Россия чегарасида муҳожирлар сони кўпайиши
Жорий йилнинг август ойидан буён Финландиянинг Россия билан чегарасида Ироқ, Сурия, Яман, Сомали ҳамда Яқин Шарқ ва Африканинг бошқа давлатларидан бошпана изловчилар сони кескин ошган. Уларнинг аксариятида Финландияга кириш учун зарур бўлган ҳужжатлар йўқ. Ноябр ойи бошидан бери Россия-Финландия чегарасида бундай муҳожирлар сони 600 кишидан ортди.
Петтери Орпо айтишича, ҳозирги вазиятда «Россия учинчи давлат фуқароларидан шафқатсизларча фойдаланмоқда». «Бу одамларни чегарага сиқиб чиқармоқда ва уларга қайтишга рухсат бермаяпти», - деди у. Шу билан бирга, Орпо чегарани бутунлай ёпиш Россия манфаатларига тўғри келмаслигини таъкидлади. «Бу ҳолат тугаши барчанинг манфаатига хизмат қилади. Финландияда яшовчи россияликларнинг Россияга бора олмаслиги Россиянинг ўзи манфаатига тўғри келмайди», деб таъкидлади Финландия ҳукумати раҳбари.
Мавзуга оид
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024