Ўзбекистон | 12:11 / 30.11.2023
40276
2 дақиқада ўқилади

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Шу вақтгача бошқармага раҳбарлик қилиб келган Атамурад Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Фото: Kun.uz

Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия тасарруфидаги Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

UzNews’нинг ёзишича, шу кунга қадар Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Атамурад Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Атамурад Аҳмедов / Insider.uz

Мазкур ўзгариш 25 ноябр куни Тошкентдаги «Ҳумо» аренасида хонанда Jah Khalib'нинг концертига киришда юзага келган тартибсизлик чоғида Миллий гвардия ходимларига ҳужум уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ортидан рўй бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни концерт бошланишидан аввал мухлислар зонасига кираверишда тиқилинч юзага келган эди. Ижтимоий тармоқларда кираверишда минглаб одамлар тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

iTicket.uz тартибсизликларга концерт учун сохта чипталарни расмий платформаси орқали эмас, балки учинчи томон сайтларида харид қилган кўплаб одамлар сабаб бўлганини маълум қилди.

Мавзуга оид