Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархи ўзгарди
Пойтахт ҳокимининг қарори билан “Veolia” компанияси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар тасдиқланди. Тарифларни кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида инвестицион харажатлар тариф структурасидан алоҳида ҳисобга олинган.
Фото: Veolia
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ҲК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан “Veolia” компанияси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар тасдиқланган.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 декбрдан “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ҲК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган базавий нархлар қўшилган қиймат солиғисиз 664 465 сўм/Гкал даражасида, бунда:
аҳоли учун — 91 960 сўм/Гкал;
юридик шахслар учун — 212 660 сўм/Гкал;
бюджет ташкилотлари учун 801 963 сўм/Гкал даражасида тасдиқланган.
Таъкидланишича, марказлашган иссиқлик таъминоти тарифларини бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида инвестицион харажатлар тариф структурасидан алоҳида ҳисобга олинган. Шунингдек, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан эътиборан, Франциянинг Veolia компанияси давлат-хусусий шерикчилик асосида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотининг ягона оператори сифатида иш бошлаган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида 90 фоиз иссиқликни ишлаб чиқариш “Тош электромарказ” ва “Тошкент электромарказ” унитар корхоналари ҳиссасига тўғри келади, 10 фоизини “Veolia”нинг ўзи ишлаб чиқаради ва 100 фоиз иссиқликни аҳолига етказиб беради.
Мавзуга оид
21:03 / 22.03.2026
Амир Темур хиёбони ҳудуди 23 мартдан 7 апрелга қадар вақтинча ёпилади
19:04 / 20.03.2026
Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
09:08 / 20.03.2026