07:26 / 08.12.2023
2520

Ўзбекистон ва БАА фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича давлатлараро битим имзолайди

Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Бирлашган Араб Амирликлари aдлия вазири ўринбосари билан учрашди.

Фото: Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 7 декабр куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев бошчилигидаги вазирлик делегацияси Бирлашган Араб Амирликларининг адлия вазири ўринбосари Абдул Раҳмон Ал Блуши билан учрашув ўтказди.

Адлия вазирлиги делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида “Қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришда яшил ўсиш тамойилларини татбиқ этиш” мавзуси билан иштирок этмоқда.

Учрашувда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан икки давлат ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлиги, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, медиация соҳаларида БАА билан самарали ва натижага қаратилган ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Томонлар фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича давлатлараро битим лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашди ва унинг имзоланишини тезлаштиришга келишиб олди. Бундан ташқари, ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган икки давлат адлия органлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳасида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Top