Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги чойхонада қимор ўйинларини ташкил этган шахсга суд ҳукми ўқилди
Ушбу шахс жорий йил 20 май куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Сергели туманида жойлашган чойхонада жиноят устида қўлга олинганди.
Сергели туман суди томонидан чойхонада қимор ўйинларини ташкил қилиб келган шахсга ҳукм ўқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 20 май ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сергели туманида жойлашган чойхонада бир гуруҳ шахслар қимор ўйнаётгани маълум бўлган.
Чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик идишлар, сочилган ҳолда ётган 1800 доллар ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Тадбир давомида қимор ўйини ташкилотчиси, Чилонзор туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган муқаддам судланган шахс қўлга олиниб, у доимий тарзда бу каби ўйинларни ташкил қилиб келгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан бу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
2023 йилнинг октябр ойида жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган. Унга 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026