Европа Иттифоқи сунъий интеллектни тартибга солувчи қонун лойиҳасини келишиб олди
Лойиҳага кўра, ChatGPT каби сунъий интеллект (СИ) тизимларини яратувчи компаниялар ноқонуний контент ярата олмайдиган СИ моделларини ишлаб чиқиши керак.
Европа Иттифоқи дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни (СИ) тартибга солади – тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари ва Европарламент аъзолари сунъий интеллект соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича дастлабки келишувга эришган.
Лойиҳани ишлаб чиқувчилар ҳимоя ва инновациялар ўртасида мақбул мувозанатга эришганини даъво қилмоқда. Сунъий интеллектни тартибга солиш ғоясининг танқидчилари бундай мувозанат йўқлигини таъкидлашади.
Лойиҳага кўра, ChatGPT каби сунъий интеллект тизимларини яратувчи компаниялар шаффофлик бўйича текширувдан ўтади. Шунингдек, контент сунъий интеллект томонидан яратилганини ошкор қилиши талаб этилади. Бундан ташқари, улар ноқонуний контент ярата олмайдиган тарзда СИ моделларини ишлаб чиқиши керак.
Ҳозирча Европарламент томонидан расман маъқулланмаган лойиҳа, хусусан, жамоат жойларида юзни таниш имконини берадиган дастурдан фойдаланишга рухсат беради, лекин фақат жиноятчиларни қидириш ва терактларнинг олдини олиш учун.
Мавзуга оид
01:05
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
23:56 / 04.11.2024
Полшада радиостанция журналистларни ишдан бўшатиб, сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтди. Бу жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди
22:39 / 04.11.2024