11 декабр куни ҳам айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» 11 декабр, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва кундузи баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5...–10 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +1...+6 даража бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси –5...–10 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...–5 даража бўлади.
Мавзуга оид
08:20 / 21.03.2024
Қамчиқда кучли қор ёғиши кутилмоқда
08:11 / 15.03.2024
Ўзбекистоннинг олти вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
15:37 / 14.03.2024
Кетишни хоҳламаётган қиш — мартнинг ўртасида Тошкентни қор қоплади (фото)
07:30 / 08.03.2024