Натижа EVEREST битирувчиси ва устози Дилмурод Назарматовга тегишли ва ундаги эшитиш, ўқиш ва гапириш бўлимдаги 9.0 ҳамда ёзиш қисмидаги 8.5 натижа шу кунга қадар Ўзбекистондаги ҳеч бир имтиҳон топширувчи томонидан бир вақтнинг ўзида қайд этилмаган! Ушбу натижа тўртинчи уринишда қайд этилди, унга қадар натижалар 7.5 ва икки маротаба 8.5 кўринишида бўлган!

EVEREST эса халқимизга асосан юқори IELTS натижалари билан танилган ўқув маркази ҳисобланади! Ўтган календар йили яъни 2022 йил мобайнида EVEREST битирувчиларининг нақд 754 нафари IELTS имтиҳонидан овералл 7.0, 7.5, 8.0 ва 8.5 натижаларни қайд этишибди! 2021 йилда бу кўрсаткич 393 нафарни ташкил қилган бўлса жорий 2023 йил ҳисобидан юқоридаги каби юксак натижалар сони 1000 нафардан аллақачон ошган! Ушбу маълумотлар ўқув марказининг расмий Telegram-каналидан олинди ва айтиш жоизки бугунги кунда республикамизда юқоридаги миқдорларда натижа қайд этаётган бошқа ўқув маркази йўқ!

EVEREST ўқув маркази жамоатчиликка “Йил Бренди” танлови орқали ҳам танилган. "Йил Бренди" лойиҳаси Миллий маркетинг маркази ва Республика Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳамкорлигида мамлакатимизда ҳар йили ташкил қилинади! Ушбу лойиҳа доирасида онлайн овозга қўйиш йўли билан турли фаолият категорияларида мамлакатимиздаги етакчи брендлар аниқланади! Ғолиб бўлган бренд ёки бизнес ўз фаолияти доирасида энг кўп жамоатчилик овозини тўплаган бўлса, “Йил Бренди” мукофоти ва сертификатини ўз фаолияти тури доирасида қабул қилади ва ўз йўналишида мамлакатимизда энг илғор деб эътироф этилади! EVEREST “Йил Бренди” танловида фаолият категорияларига “таълим” йўналиши киритилганидан буён ғолибликни бошқаларга бермасдан келмоқда! Яъни шу кунгача ташкил қилинган 2019, 2020, 2021 ҳамда 2022 “Йил Бренди” танловларида ғолиб деб эълон қилинган! Энг муҳими, сўнгги 2022 “Йил Бренди” танловида 44 454 истеъмолчи EVEREST учун овоз берган!

EVEREST ўқув маркази 2012 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида 14 манзилда фаолият юритмоқда. Айни дамда 24 000 нафарга яқин ёш ўғил-қиз IELTS имтиҳонларига ушбу таълим даргоҳида тайёрланмоқда! Инглиз тили ва IELTS курсларидан ташқари ушбу ўқув марказида рус тили ва абитуриент фанларидан ҳам таълим берилади! Дарслар малакали, юқори натижали, истеъдодли ва энг муҳими асосан EVEREST битирувчиларидан иборат аҳил жамоа томонидан олиб борилади!