Бу ҳақда аэроклуб раҳбари Андрей Ермолаевнинг Фарғона вилоятига ташрифида вилоят ҳокимлиги расмийлари билан ўтказилган музокаралар чоғида маълум қилинди.

Фарғона вилоятининг иқлим шароитларини ҳаво шари учириш учун мақбул эканини қайд этган Андрей Ермолаев, вилоят ҳудудида бундай тадбирни ўтказилиши туризмни ривожлантириш ҳамда вилоятни хорижда танитиш нуқтаи назаридан самарали бўлишини таъкидлади.

Фото: Туризм қўмитаси

Global Media ballooning аэроклуби Қозон шаҳрида 4 та аэростат билан ҳаво шари парвозларини ташкил этган бўлиб, бугунги кунда шаҳар меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли томонидан бундай ҳаво саёҳатига талаб юқори.

Музокаралар якунида учиш соҳасини тартибга солувчи идоралар билан Фарғонада ҳаво шарларида парвозларни ташкил этиш бўйича маслаҳатлашувлардан сўнг музокараларни яқин кунларда давом эттиришга келишиб олинди.