Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус бошқараётганда телефондан фойдаланган 7 ҳайдовчи ишдан олинди
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдда иштирок этди.
11 декабр куни «Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси Анвар Жўраев автобус ҳайдовчиларининг мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган рейдда иштирок этди.
Етти нафар ҳайдовчи автобусларни бошқараётганда телефондан фойдаланган. Йўл ҳаракати қоидалари ва ички меҳнат қоидалари қўпол равишда бузилгани сабабли улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Компания уларнинг исмлари ва ишлаган йўналишларни эълон қилди: 89-, 135-, 44-, 43-, 35-, 46- ва 53-рақамли автобуслар.
«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчиларни автобус ҳайдовчисининг мобил телефондан фойдаланганига гувоҳ бўлган тақдирда, 1062 ишонч телефонига мурожаат қилишни сўраган.
Мавзуга оид
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
17:09 / 02.07.2026
Гаджетлар танангизни сиз сезмаган усулларда ўзгартирмоқда. Бунинг олдини олиш мумкин
10:05 / 22.06.2026