Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадонда электр ускуналаридан ортиқча фойдаланганда автоматик тарзда ўчириб қўйиш амалиёти вақтинча тўхтатилди
Ижтимоий тармоқларда соатига 4,5 киловатт соатдан ортиқча электр энергияси ишлатган хонадон электр таъминотидан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги расмий тушунтириш билан чиқди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан қабул қилинган қоидаларнинг 63-4-бандига асосан, истеъмол қилинадиган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли юклама орқали чегараланиши, бунда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр энергиясини назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ва жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10 – 15 кВт қувват доирасида чеклов киритилиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, соатига 4,5 киловатт соат деган гап шу банднинг нотўғри талқини бўлмоқда.
Бу амалиёт истеъмол юқори бўлган жойларда қўлланади ва истеъмолчи ортиқча ускуналарни ўчириб, кучланишни белгиланган меъёрдан камайтирса, ҳисоблагич узоғи билан 15 дақиқа ичида автоматик равишда ёнади.
Ҳаво ҳароратининг совуқ кунларида истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу норма вақтинча бекор қилинди.
Яъни, хонадон эгаси электр энергиясидан белгиланган меъёрдан ортиқча фойдаланганда, ҳисоблагич автоматик тарзда ўчириб қўйилмайди.
"Ҳурматли истеъмолчилар, кераксиз, ортиқча электр ускуналардан имкон қадар фойдаланмасликларингизни, электр энергиясини тежашларингизни ва беҳуда ёниб ётган қувватларни ўчириб қўйишларингизни сўраймиз.
Ёдда тутинг: агар хонадонингизда электр токи ортиқча юклама билан ўчган бўлса, юкламани камайтирганингиздан сўнг электр таъминоти 10 – 15 дақиқа орасида автоматик равишда тикланади.
15 кВт соат электр энергияси сарфлаш учун бир вақтнинг ўзида бир соат давомида 6 та музлаткич, ўртача 1,5 кВт қувватли 3 та кондиционер ва 3 та электр печи ёниқ туриши керак.
3 та телевизор ҳамда 20 та лампочканинг истеъмол ҳажми, нари борса, 1,5-2 кВт соат бўлиши мумкин, холос.
Шундай экан, 98 фоиз аҳолининг хавотир олишига мутлақо ўрин йўқ", дейилади вазирлик баёнотида.
Мавзуга оид
09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди
18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди
12:10 / 16.03.2025