Пойтахтнинг шарқида одамлар учун қулай ва янги марказ – Янги Тошкент қуриш лойиҳаси тақдим қилинди. Янги Тошкентни Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида қуриш режалаштирилган.
Янги Тошкент давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказларини ўз ичига олган кўркам ва замонавий марказ бўлади.
RABAD қурилиш савдо маркази эса Янги Тошкент ҳудудининг айни марказида жойлашган.
Пойтахт шарқида, 2 дарё оралиғидаги янги марказ
Пойтахтдан шарқда, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида бунёд этилиши режалаштирилган Янги Тошкент лойиҳасини амалга оширишга қизғин тайёргарлик кўриляпти. Шаҳар лойиҳаси доирасида тегишли инфратузилма билан таъминланадиган 20 минг гектар майдонда 2 млн аҳоли яшаши учун мос шароит яратиш режа қилинган.
Янги Тошкентнинг маъмурий марказида давлат ташкилотлари, олий таълим ва тиббиёт муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, меҳмонхоналар, технопарк ҳамда IT-паркларнинг бўлиши ҳудуд тараққиётининг муҳим белгилари бўлиб акс этади. Янги ва истиқболли шаҳарда инновацион технологиялар ва ишлаб чиқариш ҳисобига 200 минг янги иш ўрни яратиш режа қилинган.
Янги Тошкентдаги муҳим қулайликлардан бири — шаҳарнинг барча туманлари трамвай ва метро тармоғидан иборат ягона транспорт тармоғи орқали боғланишидир. Яна энг аҳамиятлиси, шаҳарнинг ягона транспорт тармоғини "эски" Тошкент метросининг Буюк ипак йўли ва "Дўстлик" линиялари билан боғлаш режа қилинган. Шунда Янги Тошкентдан "эски" Тошкентга атиги 30-35 дақиқада қулай тарзда етиб олиш имкони бўлади.
RABAD қурилиш савдо маркази жойлашган нуқта
Айни шу жойда мақоланинг кулминацион нуқтаси — RABAD қурилиш савдо марказига етиб келдик. RABAD 3 қаватли қурилиш савдо маркази бўлиб, Янги Тошкент шаҳрининг энг қулай нуқтасида 40 минг квадрат метр ҳудудни эгаллаган. Марказда комфорт ва премиум тоифаларидаги маҳсулотлар улгуржи ва чакана савдога чиқариладиган 350 дан ортиқ дўкон мавжуд.

Дўконлардан қурилиш ва пардозлаш материаллари, уй-рўзғор буюмлари, электр жиҳозлари, иқлим тизимлари, хавфсизлик ва автоматлаштириш тизимлари, мебель учун фурнитура ва тайёр мебель, томорқа ва боғдорчилик асбоб-ускуналари, маиший техника ҳамда замонавий ҳаёт ва қулайликни яратиш учун зарур бўлган бошқа кўплаб нарсалар сотиб олиш мумкин.
















