Катта лойиҳаларни олдиндан режалаштирадиган ҳар бир ишбилармон бу таклифнинг фойдали эканлигини сезади. Кенгайиб бораётган пойтахт ҳудудида савдо мажмуалари кўп ва бир-биридан фарқ қилади. Аммо иқтисодий-тижорий марказ ҳисобланадиган Rabad барчасидан тубдан фарқ қилади. Қурилиш бозорини янги босқичга олиб чиқаётган марказ бу соҳанинг B2B va B2C қатлами учун муносиб савдо майдонларини таклиф этади.

Rabad - премиум тоифадаги замонавий бозор

Янги замонавий бозор кўчмас мулкни қуриш ва таъмирлаш билан боғлиқ товарларга ихтисослашган. Уч қаватли савдо марказида премиум тоифадаги турфа хил қурилиш материаллари улгуржи ва чакана нархларда сотилади.

Rabad харидорлар ва сотувчилар учун осон мулоқот майдони, Европа стандартлари асосида хизмат кўрсатувчи муҳитни яратади. Марказлаштирилган шамоллатиш тизими, қулай жойлашув, хавфсизлик ечимлари мавжуд ҳудудда харид ҳам, сотув ҳам фойда келтиради.

Комплекс ичидан чиқмасдан маркетинг, бухгалтерия, юридик, логистика ва банк хизматларини олиш имконияти яратилган.

Дўконларни муддатли тўловга олиш мумкин

Мажмуадаги дўконларни ижарага ёки сотиб олиш мумкин. Савдо маркази ҳудудида дам олиш жойлари, озиқ-овқат корти, ибодат хоналари, банк филиаллари, савдо автоматлари мавжуд.

Доимий ҳарорат ва намлик сақловчи омборхоналар;

700 дан ортиқ автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ;

Турли ҳажмдаги юк лифтлари;

Товарларни юклаш ва тушириш учун қулай платформалардан фойдаланиб, савдо ва харидларни амалга оширинг. Дўконларни 2 йилгача муддатли тўлов шарти билан харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Самарали бизнес кафолати