Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди.

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. 

Давлат раҳбарлари Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этади.