Янги йил байрами муносабати билан ички қатновлар учун қўшимча рейслар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.
Автовокзаллар
Қайд этилишича, 20 декабрдан 7 январгача «Тошкент» ва Абу Сахий ҳамда ҳудудий автовокзаллардан кунлик график асосида қатновчи рейслардан ташқари 381 та қўшимча рейслар ишга туширилади. Бу орқали 18 минг 669 йўловчиларга хизмат кўрсатилиши кутилмоқда.
Хусусан, «Тошкент» автовокзалидан жами 14 та йўналишда 290 та рейс орқали 14 минг 210 йўловчига ташилади.
Рейслар ва ташиладиган йўловчилар тақсимотининг йўналишлар кесимидаги рақамлари:
- «Тошкент-Қарши» – 40 та рейс 1960 йўловчи;
- «Тошкент-Қоракўл-Олот» – 36 та рейс 1764 йўловчи;
- «Тошкент-Термез» – 28 та рейс 1372 йўловчи;
- «Тошкент-Шахрисабз» – 16 та рейс 784 йўловчи;
- «Тошкент-Денов-Узун» – 23 та рейс 1127 йўловчи;
- «Тошкент-Бухоро» – 103 та рейс 5047 йўловчи;
- «Тошкент-Зармитан» – 5 та рейс 245 йўловчи;
- «Тошкент-Джуш» – 5 та рейс 245 йўловчи;
- «Тошкент-Зарафшон» – 9 та рейс 441 йўловчи;
- «Тошкент-Учкудук» – 9 та рейс 441 йўловчи;
- «Тошкент-Мирбозор-Хатирчи» – 8 та рейс 392 йўловчи;
- «Тошкент-Ургенч» – 9 та рейс 441 йўловчи;
- «Тошкент-Хива» – 9 та рейс 441 йўловчи.
Абу Сахий автовокзалидан жами 7 та йўналишда 91 та рейс орқали 4 459 йўловчига хизмат кўрсатилади. Маълумотларга кўра, Тошкентдан Ғиждувон, Навоий, Нукус, Тўрткўл, Беруний, Бойсун ҳамда Урганч йўналишларига 13 тадан рейс ажратилади ва уларда 637 нафар йўловчи ташилади.
Вазирликка кўра, Тошкент шаҳрини бошқа вилоятлар билан боғловчи 44 та шаҳарлараро йўналишларда 276 та автобуслар бириктирилган бўлиб, байрам арафасида ушбу автобусларнинг барчаси тўлиқ фаолият олиб борадади.
Темирйўллар
Ашурматовнинг таъкидлашича, шу йилнинг 22 декабрь кунидан 2024 йил 7 январига қадар «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан қатновлар учун 58 та қўшимча йўловчи поездлар йўлга қўйилади. Бунинг натижасида қишқи таътил даврида 50 минг 240 нафар йўловчини қўшимча ташиш имконияти яратилади.

















