10:00 / 21.12.2023
19893
Реклама

Технологиялар оламида ўзига хос муваффақият: HONOR X9b янги саноат стандартларини ўрнатмоқда

Фото: HONOR

Мобил технологиялардаги инновациялари билан танилган HONOR компанияси яқинда ўзининг янги флагмани – HONOR X9bʼни омма эътиборига тақдим этди. Ушбу смартфон ўзининг беқиёс дисплей сифати, юқори даражадаги суратга олиш имкониятлари ва яхшиланган батарея қуввати билан технологиялар оламида янги стандартларни ўрнатмоқда.

Бу ҳақида HONOR Device Co, Ltd бош директори Жорж Чжао шундай баёнот берди: "Биз HONOR X9b смартфонини тақдим этишдан мамнунмиз, бу модел бизнинг инновацияларга содиқлигимизни кўрсатади ва фойдаланувчиларга ўзига хос ноёб имкониятлар тажрибасини тақдим этади".

HONOR X9b ўзининг нозик дизайни, кучли камера тизими ва таъсирли чидамлилиги билан бошқа моделлардан ажралиб туради, бу шунингдек, HONOR компаниясининг барча учун универсал, янги ақлли дунёни яратишга содиқлигини ҳам ўзида акс эттиради.

HONOR X9bʼнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

1. Ишончли ва чидамли: HONOR Ultra-Bounce Anti-Drop технологиясига эга экран SGS томонидан сертификатланган бўлиб, тушириб юборилганда чидамлиликни таъминлайди. Бу эса уни бозордаги энг ишончли смартфонлардан бирига айлантиради.

2. Юқори дисплей сифати: 6,78 дюймли АMOLED экрани, ультра тиниқ 1,5К пикселлар сонини ва кенг DCI-P3 ранг гаммасини қўллаб-қувватлаб, сизга жонли ва юқори сифатли тасвирларни олиш имкониятини тақдим этади.

3. Кўзни ҳимоя қилиш тизими: HONOR X9b кўзни ҳимоя қилувчи бир қатор хусусиятларини ўз ичига олади, жумладан, паст кўк ёруғлик ва сиркадли тунги дисплей, бу айниқса экранлар олдида кўп вақт ўтказадиган фойдаланувчилар учун муҳимдир.

4. Кучли камералар тизими: 108 мегапикселли асосий камерани ўз ичига олган, уч камерали тизим билан HONOR X9b ёрқин ва аниқ суратларни олиш учун идеал танлов ҳисобланади.

5. Флагман унумдорлиги: 5800 мАс даражали батарея ва Qualcomm® Snapdragon® 6 Gen 1 мобил платформаси билан, HONOR X9b юксак самарали ва узоқ муддатли батарея қувватини тақдим этади.

HONOR X9b учта рангда мавжуд: Марокко тўқ сариқ ранги, тим қора ранги ва зумрад яшил ранги. Айни дамда ушбу модел Техномарт, Идеа, Медиа Парк ва бошқа дўконларда 8/256 ГБ учун 4 315 000 сўм ва 12/256 ГБ учун 4 716 000 сўмдан тавсия этилган нархларда сотилмоқда.

2023 йил 1 декабрдан 2024 йил 15 январгача телефон харид қилинганда, ҳар бир харидорга совға қутиси (гифт бох) берилиши кўзда тутилган.

Sayt: http://www.hihonor.com/uz

Instagram: https://www.instagram.com/honoruzbekistan/

Тelegram: https://t.me/HonorUzbekistan

Реклама

Top