17 декабр куни тахминан соат 01:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark автомашинаси уриб юборган фуқаро вафот этди. 

Ҳайдовчи туманнинг Кулолтепа кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда пиёдани уриб юборган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов давом этмоқда.